Тошкентда метро линиясини такрорлайдиган автобус йўналишлари тўхтатилади

Тошкентда метро линиясини такрорлайдиган автобус йўналишлари тўхтатилади

Тошкент шаҳар ҳокимиятига метрополитен линиясини такрорлайдиган ер усти жамоат транспорти йўналишларини тугатиш вазифаси юклатилди, деб хабар бермоқда Sof.uz. Бу ҳақда Президентнинг “Тошкент метрополитени фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.

“Тошкент метрополитени”да йўловчиларни ташиш рентабеллигини ошириш мақсадида ер усти транспорти йўналишларини метрополитен линиялари билан такрорлашга йўл қўймаслик ва ер устидаги алоҳида йўналишларнинг давомийлиги ҳамда ҳаракатланиш схемасини ўзгартириш вазифаси қўйилган. Бундан ташқари қўшимча тарзда ер усти транспорти йўналишларининг сўнгги пунктларини метро бекатлари ёнида қуриш ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг октябрь ойида «Тошкент метрополитени» ДУК «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилий тузилмасига ўтказилганди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.