Тошкентда охирги трамвай йўналиши қолди

Тошкентда охирги трамвай йўналиши қолди

24 апрель, якшанба кунидан эътиборан Тошкентда 8-рақамли травмай йўналишида («Бешқайрағоч» даҳаси — Оқтепа майдони) қатнов тўхтади. Бу ҳақда, трамвай депоси баёнотига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

1-35

Йўналиш ишининг тўхтатилиши ҳақида бир кун олдин маълум қилинди. Бошқа йўналишлар ҳам шу тарзда ёпилган эди (12- ва 26-рақамли йўналишлар — 12 апрелда, 9- ва 13-рақамли йўналишлар — 22 апрелда).

2-32

Тошкентда 17-рақамли битта трамвай йўналиши («Бешқайрағоч» даҳаси — Ипподром) қолди. Унинг қачон ёпилиши ҳозирча маълум эмас.

3-26

Трамвайлар тегишли рақамларга (Т9, Т13 ва ҳ.к.) эга автобуслар билан алмаштирилмоқда, деб ёзади Daryo.uz.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.