Тошкентда тунда пойга уюштирган мотоциклчилар ушланди

Тошкентда тунда пойга уюштирган мотоциклчилар ушланди

Тошкентда 29 июлдан 30 июлга ўтар кечаси аҳоли тинчлигини бузиб, уларнинг норозилигига сабаб бўлаётган ҳайдовчилар ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ЙПХ ходимлари тезликни ошириб ҳаракатланиб келаётган 22 нафар ҳайдовчини тўхтатишган, улардан 12 нафари мотоциклчилардир.  

"Олти нафар мотоциклчининг ҳужжатлари йўқлиги, 2 нафари шлемсиз экани, 4 нафарида давлат рақам белгиси стандартга мос эмаслиги аниқланди", - дейилади хабарда.

Умумий ҳисобда 24 нафар ҳайдовчининг тегишли ҳужжатларсиз автомобил бошқаргани, 33 нафари светофор қизил чироғи ва йўл белгиларига бўйсунмагани, 214 нафари хавфсизлик камари тақмаганлиги қайд этилди. Уларнинг барчасига нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, транспорт воситалари жарима майдонига қўйилди.

Хабар қилинишича, айни вақтда жамоат тартибини бузган, кечки ва тунги вақтларда мотоциклни тез бошқариб, пойгада қатнашаётган ва одамларнинг тунда ором олишига халал бераётган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Пойга

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.