Тошкентда Йўл-патруль хизмати ходимларига дарахтлар ва бошқа тўсиқлар орқасида туриб яширинча хизмат олиб бориш қатъиян тақиқланди
Тошкент шахар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг топшириғига асосан ЙПХ инспекторларига дарахтлар ва бошқа тўсиқлар орқасида туриб яширинча хизмат олиб бориш қатъиян тақиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Бунда дарахт ва бошқа тўсиқлар ортига яшириниш назарда тутилмоқда.
Хабарномада айтилишича, тегишли кўрсатмани Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев берди.