Тошкентда йўналишли таксилар ҳам транспорт карталарига ўтмоқда

Тошкентда йўналишли таксилар ҳам транспорт карталарига ўтмоқда

“АТТО” компанияси Тошкент транспорт бошқармаси билан биргаликда йўналишли таксиларда транспорт карталари ва банк карталари (Uzcard kobeydj, Humo, Humans, Visa, Mastercard, Мir, China Union Pay) орқали йўл ҳақи учун тўлов амалга оширишни босқичма-босқич жорий этмоқда.

Ҳозирги пайтда 27м, 34м, 68м, 52м, 110м, 135м йўналишли таксиларда АТТО автоматлаштирилган тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш имконияти жорий қилинган бўлиб, тез орада 63м, 171м, 11м, 92м, 111м, 191м, 31м, 11и, 19и, 18м, 166м, 41м сонли йўналишларда ҳам АТТО орқали тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади. 2022 йил мобайнида эса, пойтахтдаги барча йўналишли таксиларда АТТО тизими орқали тўловларни қабул қилишни жорий этиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, биринчи йўналишли такси жорий йилнинг август ойида автоматлаштирилган тўлов тизимига қўшилди. Йўловчилар орасида қизиқишни ошириш учун дастлабки икки ой мобайнида акция жорий этилиб, транспорт картаси билан тўлашда йўл ҳақи нарҳи 200 сўмга арзонлашди.

Уч ойлик мониторинг натижаларига кўра, "Буюк ипак йўли" метро бекатидан Мирзо-Улуғбек қўрғонигача бўлган "135-сон" йўналишли такси йўловчилар орасида энг машҳур такси этиб белгиланди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#TransUzbekistan