Тошкентдаги автобус бекатларини Wi-Fi ва кутубхоналар билан жиҳозлаш таклиф қилинди
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев автобус бекатларидан савдо дўконларини олиб ташлашни таклиф қилди, деб ёзмоқда “Новости Узбекистана” портали.
Ортиқхўжаевнинг фикрича, бекат автобус тўхташи учун, у магазин эмас. Харидорларнинг автомобиллари жамоат транспорти ҳаракатини қийинлаштиради. Шаҳар маъмурияти бу масалани диққат билан ўрганиб батафсил режа ишлаб чиқиши лозим.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашувда ёшлар бекатларга кутубхона ва Wi-Fi ўрнатиш таклифини берди.
(фотосурат sputniknews-uz.com сайтидан)