Тошкентдаги газ қуйиш шахобчаларидан бирида портлаш содир бўлди

Тошкентдаги газ қуйиш шахобчаларидан бирида портлаш содир бўлди

Тошкент шаҳар ИИББдаги манбаларнинг UzNews.uz мухбирига хабар беришича, Яккасарой туманидаги Қушбеги кўчасида жойлашган газ қуйиш шахобчасида портлаш содир бўлган.

Хабарга кўра, газ тўлдириш чоғида "Daewoo Nexia" автомобили юкхонасидаги газ баллони портлаб кетган. Портлашга баллондаги газ босими меъёридан ортиб кетганлиги дастлабки сабаб сифатида кўрилмоқда.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар бўлмаганлиги айтилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.