Тошкентга янги Isuzu автобусларининг биринчи партияси етиб келди (фото)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 мартдаги «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 129-сонли қарорига асосан, 21 сентябрь куни Isuzu маркасидаги 15 та янги автобусларнинг биринчи партияси етиб келди, деб хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати. Daryo.uz шу ҳақда ёзмоқда.
Янги автобуслар «8-автобус саройи» МЧЖ автобус йўналишлари бўйича қатнайди.
Қарорда 2017 йилнинг якунига қадар 140 дона автобус олиб келиниши белгиланган.