Toyota автомобилида пиёдалар учун хавфсизлик ёстиқлари

Toyota автомобилида пиёдалар учун хавфсизлик ёстиқлари

Токиодаги автосалонда Toyota Motor концерни гуруҳига кирувчи Toyoda Gosei компанияси пиёдалар учун хавфсизлик ёстиқлари билан жиҳозланган автомобилни намойиш қилишни мўлжаллаяпти. Бу ёстиқлар машина эшиклари четига, капот остига, юкхона томонга ва радиатор панжараси олдига ўрнатилади. Пиёдалар хавфсизлигини янада яхшироқ таъминлаш учун автомобиль контури бўйлаб ёстиқчалар ўраб чиқилади, шу сабабли унга Flesby “ғилдиракли хавфсизлик ёстиғи” деб ном беришди.

Хабарларга кўра бу машина 2030 йилдан сўнг серияли ишлаб чиқарилиши мумкин. Шунингдек, ушбу “ўзиюрар ёстиқ” нархи ҳам маълум эмас.

Хавфсизлик ёстиқлари, даставвал, ҳайдовчи ва йўловчилар ҳаётини сақлаш мақсадида машина ичкарисига, олд қисмига ўрнатилган. Бу янгилик биринчи бўлиб 60-70-йилларда Форд, Крайслер автомобилларида қўлланган. Сўнгги йилларда айрим замонавий автомобиллар пиёдалар учун ташқарисидан хавфсизлик ёстиқлари билан жиҳозланиб чиқаётибди. Биринчи бўлиб бу технология Volvo V40 автомобилида ишлатилган.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"