Toyota FCV Plus водородмобилини намойиш қилди

Toyota FCV Plus водородмобилини намойиш қилди

Париждаги халқаро автокўргазмадан японлар четда қолгани йўқ. “Тойота”чилар водород ёнилғисига юрадиган FCV Plus русумини тақдим этди.

Бир йил илгари “Тойота” инженерлари Fuel Cell Vehicle номли янги ёнилғи тизими устида ишлаётганини билдирганди. Бу тизим компаниянинг истиқболли автомобиллари учун мўлжалланган.

Автомобиль келажакка хос қиёфада. Атроф-муҳит учун мутлақо безарар. Ишламаётган вақтида энергия ишлаб чиқаришга қодир. Қачондан бошлаб ялпи ишлаб чиқарилиши айтилмади, бироқ яқин ойларда 30 минг нусхаси жаҳоннинг асосий автобозорларига тарқатилади.

Toyota FCV Plusнинг баҳоси савдодан бироз олдин эълон қилинади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"