Toyota Женева автосалонида Nissan Juke рақобатчисини намойиш қилади

Toyota Женева автосалонида Nissan Juke рақобатчисини намойиш қилади

Toyota компанияси 2016 йилда бўлиб ўтадиган Женева автосалонида C-HR серияли концептини намойиш қилади. Автомобиллар савдоси эса 2016 йил ёзидан бошланади. Chevrolet Trax, Mazda CX-3, Nissan Juke янги автомаҳсулотнинг асосий рақобатчилари бўлиши айтилмоқда. Autocar нашри маълумотига кўра, янги модел Auris Cross номини олади.

Янги кроссовер Toyota маҳсулоти бўлган TNGA платформаси асосида ишлаб чиқарилади. Мазкур платформа 2016 модел йилида Prius’да ҳам қўлланилади. C-HR концепти 2014 йилда Париж автосалонида намойиш этилган RAV4 моделининг мантиқий серияли давоми ҳисобланади. Франкфуртда бўлиб ўтган сўнгги мотор-шоуда ҳам Toyota мазкур шоу-карни бир оз ўзгартишлар киритган ҳолда намойиш этган эди.
Автомобиль ташқи кўриниши концептдагига қараганда бир оз юмшоқроқ ишланганига қарамасдан, у беш эшикли купе услубида тайёрланади. Моделнинг техник хусусиятлари ҳозирча сир тутилмоқда. Бироқ норасмий маълумотларга кўра, янги маҳсулотнинг мотор гаммасини 2,0 литр ҳажм, 150 от кучига эга атмосферали двигател ташкил этади. Двигатель вариаторли жуфтлик асосида ишлайди.
Катта эҳтимол билан машинанинг гибрид намунаси ҳам ишлаб чиқарилади.

3 4 5 6 7

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.