“Тойота”нинг учар автомобилига оид янги тафсилотлар

“Тойота”нинг учар автомобилига оид янги тафсилотлар

Япониянинг Toyota корпорацияси SkyDrive учар автомобиль лойиҳасига 40 млн иенга яқин (352 минг доллар) маблағ ажратди, деб ёзмоқда “Интерфакс” The Independent маълумотига таяниб. Компания бу маблағни Cartivator стартапига беради.

Реактив автомобиль 2018 йилнинг охирида синов парвозини амалга оширади. 2020 йилда эса Токиодаги Олимпиада маросимида хизмат кўрсатади.

Уч ғилдиракли учармобилни дронникига ўхшаш тўрт ротор ҳавога кўтаради. У 10 метр баландликка кўтарилганча соатига 100 км тезликда учади. Учишдан ташқари ерда 150 км/соат тезликда ҳаракатлана олади.

Toyota учар автомобиль тайёрлаётгани ҳақида гап-сўзлар уч йил аввал чиққанди. 2014 йилда машинанинг қанотлари дизайнини патентлагани маълум.

Янги тизим ХХ аср бошида самолётларда қўлланган қават-қаватли механизмни эслатади, суриладиган телескопик устунлардан иборат бўлиб қанот унга маҳкамланган. Ости сурилиши ҳисобига қанот профили ўзгариши мумкин. Зарурат туғилганда қанотлар бир-бирининг устига тахланиб томдаги махсус бўлмага жойлашади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"