Toyota ногиронлар аравачасини ишлаб чиқаришга ёрдам кўрсатади

Toyota ногиронлар аравачасини ишлаб чиқаришга ёрдам кўрсатади

Toyota компанияси ва америкалик кашфиётчи, Segway гироскопи ўрнатилган электр-самокат муаллифи Дин Кейменнинг DEKA фирмаси иккинчи авлод iBOT ногиронлар аравачасини яратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда Paralyzed Veterans of America хайрия ташкилотининг 70-конференциясида эълон қилинди.

Иккични авлод iBOT аравачаси

Иккични авлод iBOT аравачаси

Эълон биргаликда компания iBOT 2’нинг прототипи суратини ҳам намойиш этди. “Тойота” бу лойиҳада айнан қайси йўналишда қатнашиши ва аравача қачон савдога чиқарилиши номаълум. 2014 йили Кеймен янги аравача кейинги уч йил давомида тайёрланишини айтиб ўтган эди.

Кеймен 2000 йилларнинг бошида iBOT’ни кашф этган. Аравачанинг ўзига хослиги шундаки, унда гироскоплар, кўплаб электр бошқаргичлар ва бир-бирининг устида турадиган икки жуфт ғилдирак бор. Ғилдираклар аравача эгасига зина бўйлаб ҳаракатланиш имконини берадиган даражада ҳолатини ўзгартира олади. Қиймати 25 минг долларга баҳоланган iBOT’нинг савдоси ўхшамаганидан сўнг, Кеймен иккинчи авлод ўриндиғини яратишга киришган эди.

Дин Кеймен «Сигвей»да

Дин Кеймен «Сигвей»да

BMW компанияси 2016 йили АҚШ паралимпия терма жамоаси учун пойга аравачасини тайёрлади. Спортчилар Рио-де-Жанейрода бўладиган 2016 йилги ёзги Паралимпия ўйинлари давомида фойдаланиши мумкин бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.