Toyota пўлат етишмаганлигидан 6 кунга ишни тўхтатди

Toyota пўлат етишмаганлигидан 6 кунга ишни тўхтатди

Япониянинг йирик автоконцерни Toyota душанбадан бошлаб мамлакатдаги 16 корхонасида ишни 6 кунга тўхтатди.

15 февралдан бошлаб йиғиш линиясидаги ишлар йўлга қўйилади. Ўтган кунлар мобайнида корпорация ишлаб чиқарган машиналар сони 70-80 мингга қисқарадиган бўлди.

8 январ куни Айти префектурасидаги пўлат етказиб берувчи заводлардан бирида портлаш содир бўлганлиги Тойота ишлаб чиқаришига таъсир кўрсатди. Aichi Steel компаниясидаги портлашдан ҳеч ким қурбон бўлмади, аммо ишлаб чиқариш линияларидан бири жиддий зарар кўрди. Линияни таъмирлаш ишлари мартнинг охирида тугалланади. Бошқа линияларда пўлат ишлаб чиқариш кўпайтирилганлигига қарамасдан Тойотада пўлат етишмовчилиги бошланди.

Японияда Тойотанинг 16 компанияси автомобиль ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаради. Ҳар куни конвейердан 13-14 минг Тойота чиқади. Бундан олдин 2011 йилда цунами сабабли компания иши тўхтаб қолган эди.

2015 йил ҳисоб-китобларига кўра, сотилган автомобиллар сони бўйича Тойота жаҳонда етакчи деб тан олинган. Компания ўтган йилда 10,15 млн автомобиль сотилганлигини билдирди. 2016 йилда тахминан 10,2 млн автомобиль ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда, улардан 4 млни японларнинг ўзларига сотилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"