Toyota Қозоғистон бозорида ҳиссасини оширди

Toyota Қозоғистон бозорида ҳиссасини оширди

Савдо чўғи сўнгги ойларда пасайиб кетганлигига қарамасдан Тойота концерни Қозоғистон автомобиль бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашнинг уддасидан чиқмоқда, деб ёзади “Автостат Инфо”.

2016 йилнинг январь ойида Тойота улуши 18,2 фоизни ташкил этган. Бу ўтган йилги натижадан 0,5 фоизга ортиқдир. Мамлакатдаги энг харидоргир маркалар бешлиги ичида тўрттаси Тойотага тегишли русумлардир. Январь ойида 214та Toyota Camry, 131та Toyota Land Cruiser 200, ҳар бири 98тадан Toyota Land Cruiser ва Toyota RAV4 сотилган.

Умумий олганда январ ойида 3328 дона енгил автомобиль сотилган. Бу ўтган йилнинг айни даврига тегишли кўрсаткичдан 76,3 фоизга камдир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"