Toyota сунъий идрокли машина яратмоқчи
Бу хабарни автомобиль устида ишловчи янги Марказ раҳбари маълум қилди. Марказ ҳозирги пайтда транспортни интеллектуал бошқарувчи тизим яратиш устида ишлаяпти. Бу тизим ўрнатилган машиналар янада хавфсиз, йўлдаги вазиятни кузатишга қодир бўлади, хавфли ҳолатларнинг олдини ола билади.
Компаниянинг матбуот вакили айтишича, муайян манёврларни бажариш олдидан машина “ўйлаб кўради”.
У 2020 йилда Токиодаги Олимпиада ўйинлари чоғида кўрсатилади.