Toyota хакерлар ҳужуми туфайли бутун Японияда автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади

Toyota хакерлар ҳужуми туфайли бутун Японияда автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади

Энг йирик бутловчи қисмлар етказиб берувчилардан бирига киберҳужумлар муносабати билан барча Toyota заводларида автомобиль ишлаб чиқариш тўхтатилади.

Toyota 1 март, сешанба куни энг йирик бутловчи қисмлар етказиб берувчилардан бирига “тахмин қилинган киберҳужумлар” муносабати билан Япониядаги барча корхоналарида автомобиллар ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбур бўлади. Бу ҳақда Nikkei Asia ўз манбасига таяниб хабар берди.

Конвеерларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор автомобиль ишлаб чиқарувчисининг асосий етказиб берувчиларидан бири кучли хакерлик ҳужумларига учраганидан сўнг қабул қилинган, бунинг натижасида электрон таъминотни бошқариш тизими ишламай қолган.

Toyota компаниясининг Япониядаги ваколатхонаси ҳозирча вазиятга изоҳ беришдан бош тортди. Шу билан бирга, пластик компонентлар етказиб берувчи Kojima Industries компаниясига яқин манба Nikkei Asia нашрига ишлаб чиқарувчининг электрон тизимларига киберҳужумлар ҳақида маълумотни тасдиқлади.

Сўнгги бир неча ой ичида Toyota Япониядаги заводларини ёпишга мажбур бўлаётган биринчи ҳолат эмас. Масалан, январ ойи охирида Toyota мамлакатдаги 15 та асосий заводидан 11 тасида ходимларнинг CОВИД-19 омикрон штамми билан касалланиш ҳолатлари юқори бўлганлиги сабабли автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Toyota