Toyota янги Vios седани тақдимотига тайёрланяпти

Toyota янги Vios седани тақдимотига тайёрланяпти

Тақдимот 5-9 февралда Деҳлидаги “Auto Expo” кўргазмаси доирасида бўлиб ўтади. Япон корпорацияси вакиллари янги авто русуми С-классга мансублигини айтишди. Автомобилга 1,5 литрли бензинли ёки 1,4 литрли дизель двигатель ўрнатилади. 4 поғонали автомат қути билан ишлайди.

Toyota Vios седани “иқлим назоратчи”си билан жиҳозланади, шунингдек, ABS тизими ҳамда ҳайдовчи ва олдиндаги йўловчи учун иккита хавфсизлик ёстиқчаси бор. Машинани олиб қочишдан ҳимояловчи сигнализация ва иммобилайзер (автомобиль ўғриларидан ҳимояловчи махсус қурилма, двигатель ўт олишига тўсқинлик қилади) ўрнатилган. Ҳозирча машинанинг нархи аниқ эмас. Аммо Maruti Ciaz,  Hyundai Verna ва Honda City каби рақобатчилардан устун келиш учун нархи пастроқ бўлишини айрим экспертлар тахмин қилишмоқда.

Тошкентдаги  Toyota автосалони орқали Toyota автомобилларига буюртма бериш имкони бор.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"