Тойотанинг барча автомобиллари “яшил” бўлади

Тойотанинг барча автомобиллари “яшил” бўлади

Япон компанияси Toyota Environmental Challenge 2050 глобал стратегик режасини эълон қилди. Режада экологик ечимлар ўз аксини топган.

2050 йилга бориб Тойота автомобиллари CO чиқинди газларини 2010 йилдаги миқдорга нисбатан 90 фоизга камайтиришни мўлжаллайди, заводларда эса углерод II оксиди чиқариш бутунлай тўхтайди.

Бу нимани билдиради? Демак, 35 йил ўтиб Тойота анъанавий ички ёнув двигателидан деярли воз кечади ва водородли ёнилғида ишловчи машина, бензоэлектрик гибрид, электрокар ишлаб чиқаришга ўтади. Аммо бундай улкан мақсадга эришишнинг ўзи Тойотадек бой ва йирик компания учун ҳам осон эмас. Компания раҳбарияти, ҳамкорлари, дилерлари ва мутахассислари олдида катта юмуш турибди. Чиқимларни камайтириш ва савдога зўр беришга тўғри келади. “Биз кўп ҳисоб-китоблар қилдик, натижа олдик ва мақсадимизга эришишимизга ишонамиз”, дейди Тойота ходими Кийотака Исэ. Унинг айтишича, декабрда сотувга чиқадиган янги Prius танланган стратегиялари тўғрилигини исботлайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"