Транспорт воситасини олиб қочганлик учун жазо муқаррар бўлади

Транспорт воситасини олиб қочганлик учун жазо муқаррар бўлади

Депутатлар ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган қонун лойиҳаси муҳокама қилишмоқда. Унга кўра, Жиноят кодексининг 267-моддасига қўшимча киритиш назарда тутилган.

«Олиб борилган таҳлилларга кўра, сўнгги 3 йил мобайнида транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари 65 фоизга ошган. Шу боис, транспорт воситасини олиб қочиш жинояти учун жазонинг содир этилган қилмишга мутаносиблигини таъминлаш, жиноят қонунчилигининг огоҳлантирувчи-профилактик функцияси самарадорлигини ошириш мақсадида Жиноят кодексига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда», дейди Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Шерзод Тўхташев.

Қонун лойиҳасига кўра, оғирлаштирувчи ҳолатларсиз автотранспорт воситасини олиб қочганлик учун 5 йилдан 10 йилгача (амалда – 3-5 йилгача), бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса 10 йилдан 15 йилгача (амалда – 5-10 йилгача), уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса 15 йилдан 20 йилгача (амалда – 10-15 йил) озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш кўзда тутилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.