Туман вақтида амал қилиш керак бўлган қоидалар

Туман вақтида амал қилиш керак бўлган қоидалар

Сўнгги вақтларда туман тушиши ҳодисаси одатий ҳолга айланиб қолди. Бу ҳайдовчилар учун қўшимча қийинчиликлар туғдиради. Аммо қуйидаги оддий тавсияларимизга амал қилсангиз муаммони осонгина ҳал этишингиз мумкин.

Йўлга чиқишдан аввал чироқ мосламаларини текширинг. Ёқиб кўринг, ташқи текширув ўтказинг.

Йўлда туманга қарши фараларни албатта ёқиб олинг. Автоуловдаги барча ёритгичларни ишга тушириш шарт эмас, сабаби туман барча ёруғликни ўзингизга қайтариб, йўл ҳодисаси юзага келиш эҳтимолини оширади.

Туманли ҳудудга киришдан аввал иқлим-назорати: печ ёки кондиционерни ёқинг. Улар конденсат юзага келишининг олдини олади.

Зарур ҳолатда тезкор қарор қабул қилиш учун масофани сақланг. Масофа каттароқ бўлгани мақсадга мувофиқ.

Йўлда шошилманг. Юқори тезликда ҳаракатланганда йўлни кўриш имконияти паст шароитда тезкор чора қабул қилиш мураккаб бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!