Туркия автомобилсозлари Ўзбекистонга келади

Туркия автомобилсозлари Ўзбекистонга келади

Келгуси ҳафта Туркия автомобилсозлик соҳаси вакилларидан иборат делегация мамлакатимизга ташриф буюриши кутилмоқда.

9-12 ноябрь кунлари Туркия иқтисодиёт Вазирлиги экспорт Бош бошқармаси бошлиғи Вейсал Парлак раҳбарлигидаги делегация юртимизда меҳмон бўлади.

Ташриф доирасида «Ўзавтосаноат» компанияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида семинар ва бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган. Делегация аъзолари “СамАвто”, », JV MAN Auto-Uzbekistan, GM Powertrain Uzbekistan каби корхоналар фаолияти билан танишади, шунингдек, Auto&Parts Uzbekistan 2015 кўргазмасида иштирок этади.

Туркия автосаноати тараққий этган мамлакатлардан ҳисобланади. Мамлакат иқтисодиётида автомобилсозлик сектори 1950-60 йиллардан бошлаб ривожланган бўлиб, ҳозирда Туркия автомобиль ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда 17-, Европада эса 7-ўринни эгаллайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"