Тюнерлар BMW M3’ни пикапга айлантирди

Тюнерлар BMW M3’ни пикапга айлантирди

Жанубий Африкадаги Monaco Motors тюнинг-ательеси учинчи авлод BMW M3 купесини пикапга айлантирди. Машинанинг суратлари Mad Dog Racing автоспорт жамоасининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган.

Тюнерлар икки эшикли машина двигателига механик нагнетатель (цилиндрга келадиган ҳавони олдиндан сиқиб берувчи компрессор) ўрнатиб, ўз ишланмасини шундай сиққичи бор жаҳондаги илк M3 деб атади. Автомобилнинг техник тавсифи маълум эмас.

2

Оддий BMW M3’лар ҳажми тўрт литр, қуввати 420 от кучига тенг V8 двигателлари билан таъминланади. Модель атиги 4,8 сония ичида соатига 100 километрлик тезликка эриша олади. Автомобилнинг энг юқори тезлиги соатига 250 километр билан чекланган.

2011 йилнинг март ойи охирида BMW компанияси M3’нинг пикап кўринишини намойиш этган эди. Машина бир нусхада тайёрланган. Кейинроқ бу машина 1 апрель ҳазили сифатида тайёрлангани маълум бўлган эди.

Тўртинчи авлод BMW M3 автомобиллари 2007—2013 йилларда ишлаб чиқарилган. 2014 йилда моделнинг ҳажми уч литр, қуввати 425 от кучига эга мотор билан таъминлангани янги авлоди чиқарилган. Моделнинг седан кўриниши аввалгидек M3 деб номланади, купеси эса M4 номини олган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.