УАЗ-3170 ҳақида дастлабки хабар тарқалди

УАЗ-3170 ҳақида дастлабки хабар тарқалди

2020 йилда рус автокорхонаси УАЗ-3170 номли тамоман янги русумни ишлаб чиқаради. Бу ҳақда кўп нарса маълум бўлмаса-да, “авторевю” нашри айрим маълумотларни қўлга киритишга эришди.

УАЗ-3170 қаттиқ кузовли, ҳар бир ғилдирагида мустақил осмаси бор янгича кроссовердир. У “Кортеж” оиласига мансуб автомобилларнинг платформаси устига қурилади.

Лойиҳага кўра янги УАЗ узунлиги 4600, ғилдираклар базаси 2850 мм. Жиҳозланган ҳолда вазни 1685дан 1825 кггача. Тўла узатмали, тубининг ердан баландлиги 200 мм. 50 см чуқурликдан бемалол ўтиб кетади.

Асосий мотори 2,5 литрли атмосферали ЗМЗ бўлиб, 145 от кучини беради. Айлантириш моменти 240 Н∙м. Қимматроқ версияларига икки турбомотор ўрнатилади. Бирининг кўрсаткичлари 150 от кучи ва 330 Н∙м, иккинчисиники — 170 от кучи ва 350 Н∙м.

УАЗ дизайни устида хорижлик мутахассислар ишлашяпти. Улар орасида НАМИ дизайн студияси ва Pininfarina ательеси бор. Лойиҳа графигига биноан янги УАЗ конструкцияси 2017 йилнинг майида битиши керак, ишлаб чиқариш эса 2020 йилнинг иккинчи чорагидан бошланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"