“УАЗ Патриот”га теваракни кузатиш тизими ўрнатилди

“УАЗ Патриот”га теваракни кузатиш тизими ўрнатилди

“Патриот” йўлтанламасига замонавий электрон кузатув тизими синов тариқасида ўрнатилди. Тизимда атрофни кўриш камераси (Surround View) ва хавфсиз жойлаштириш учун ультратовушли датчиклар бор. Электрон тизим “Абикс-Технолоджи” компаниясига тегишли.

Бундан ташқари тизимда ҳайдовчи ҳаракатланиш полосасини ўзгартирганда огоҳлантирувчи ва автомобиль қаршисидаги тўсиқни пайқовчи ADAS камера мавжуддир. Келгусида 4 каналли видеорегистратор, йўл белгиларини “сезиш”, фаралар чироғини “узоқ” ва “яқин”га созлаш функциялари қўшилади.

Эслатиб ўтамиз: УАЗ автокорхонасида ҳайдовчига кўмаклашувчи электрон тизим устида ишлаш ўтган йилдан бошланган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"