УАЗ «Патриот»нинг энг қиммат версияси сотилади

УАЗ «Патриот»нинг энг қиммат версияси сотилади

Новосибирск фуқароларидан бири 2011 йилда ишлаб чиқарилиши бошланган УАЗ «Патриот» йўлтанламасининг ўта замонавийлаштирилган версиясини савдога қўйди. Машинани “кучайтириш” ишларининг барчасини эгаси бажарган.

Эгасининг айтишича, УАЗ “Патриот” йўлдаги ўнқир-чўнқирларни кўрдим демайди. Қору ёмғир, лой ва балчиқда бемалол ҳайдаш мумкин. Чунки остига “Volkswagen”га тегишли ҳарбийча кўприк ўрнатилган

“Патриот”нинг 2,7 литрли двигатели қуввати 128 от кучига тенг. Ёнилғи бакига 140 литр бензин олади. Радиостанция ва рация бор. Уч йўловчи дам олишига мўлжаллаб жиҳозланган. Машина 70 минг км йўл босган.

Бақувват ва замонавий автомобилга эгаси 2 млн рубл нарх қўйди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"