УАЗ Патриот Сурияга урушга боради

УАЗ Патриот Сурияга урушга боради

Сурияда амалиёт бажараётган рус ҳарбийлари УАЗ Патриот автомобилининг махсус версиясига ўтиради. “Патриот” инсонпарварлик конвойларини кузатиш, объектларни патруллаш ишларида қатнашади.

Чўл шароити учун автомобилларга махсус ишлов берилган. Хусусан, ҳавони фильтрлаш тизими янгиланган, электрон қурилмалари атрофлича ҳимояланган. Экипажга қулай бўлиши учун кучлироқ иқлим назорати қурилмаси ўрнатилган бўлиб, у +50 даража иссиқ ва -10 даража совуқда ишлай олади.

Салонда автоматни маҳкамлаб қўйиш мосламаси бор. Тунда кўриш ускунаси ва бошқа қурилмаларни зарядлаш учун розетка ўрнатилган. Шунингдек, таъмирлаш комплекти ҳам машинада бор. Энг кўзга ташланадиган янгилик: УАЗ кузовига 12,7 ммли “Корд” пулемёти ёки АГС-17 гранатомёти ўрнатилган.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"