Уч яшар бола машинани шиддат билан ҳайдамоқда

Уч яшар бола машинани шиддат билан ҳайдамоқда

Ижтимоий тармоқларда ёшгина болакайнинг тезкорлик ва маҳорат билан автомобиль бошқаргани видеоси тарқалди.

Видеодаги ёзувга асослансак, бу воқеа Ироқда кечаётибди. Бир дақиқали видеолавҳани боланинг отаси олган. Боланинг оёғи тепкига етар-етмас бўлса-да, у диққат билан машина ҳайдамоқда.

Видеодаги болакай катта йўлда эмас, хавфсиз майдончада машинани қисқа масофага ҳайдагани акс этган. Сайтимиз муштарийларидан вояга етмаган болаларни машина рулига ўтқазмасликларини сўраймиз.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"