Uniti One электрокари 2019 йилдан сотувга чиқарилади

Uniti One электрокари 2019 йилдан сотувга чиқарилади

Швециянинг Uniti стартапи ўзининг биринчи шаҳар электрокари Uniti One’ни тақдим этди. Унинг савдоси 2019 йилдан бошланади. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Uniti One батареясининг сиғими 22 киловатт/соат бўлиб, бир марта тўлиқ қувватланганда 300 километр масофани босиб ўтади. Батареяни маиший тармоқдан тўлиқ қувватлаш учун уч соат 10 дақиқа вақт кетади. Тезкор қувватлаш шохобчасида эса 200 километр масофага етадиган қувватни ярим соатда тўлдириш мумкин. Uniti One соатига 80 километр тезликка эришиш учун 3,5 сония сарфлайди, энг юқори тезлиги эса соатига 130 километр.

Электрокарнинг салонида проексион дисплей, планшет ва автомобилнинг тезлашиши ва секинлашиши учун жавоб берувчи жойстик ўрнатилган. Машинанинг асосий вазифаларини сенсорли экран ёки овоз ёрдамида бошқариш мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.