Урганчда алоҳида йўлакда ҳаракатланувчи метробуслар жорий қилинади

Урганчда алоҳида йўлакда ҳаракатланувчи метробуслар жорий қилинади

Бекатлар ёпиқ кўринишда бўлади ва чипта сотиладиган кассалар билан таьминланади.
Урганч шаҳрининг транспорт тизимини ривожлантириш моделини ишлаб чиқиш ва шаҳарда БРТ тизимини яратиш учун 1,211 млрд сўм маблағ ажратилади. Хоразм вилояти ҳокими бу борадаги тегишли фармойишни имзолаган.


Хабарда ёзилишича, БРТ (Бус рапид трансит — тезкор автобус транспорти ёки метробус) аньанавий автобус маршрутларига қараганда тезкорлик, ишончлилик ва йўловчи ташиш имкониятлари юқорилиги билан ажралиб туради.


Мазкур маблағ вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил 3 чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан Урганч шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилади. Метробуслар учун алоҳида йўлак ажратилади, бекатлар ёпиқ кўринишда бўлади ва чипта сотиладиган кассалар билан таьминланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#CityAirbus