Uzbekistan Airways Express багаж нормасини 23 кг.гача оширди
Uzbekistan Airways Express`нинг «тўлиқ эконом» форматидаги барча қатновларида багаж нормаси 1 февралдан 15 кг/158 смдан 23 кг/158 см.гача оширилди.
Эндиликда авиачипта харид қилинган санадан қатъий назар йўловчилар «тўлиқ эконом» форматида 23 кг.гача юк олиб кетишлари мумкин бўлади.
Ушбу қатновларда қўл юки нормаси ўзгармай қолган — 5 кг/115 см.гача.