Вилоятлар чегарасидаги йўл-патрул постлари олиб ташланади

Вилоятлар чегарасидаги йўл-патрул постлари олиб ташланади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постлари тугатилишини навбатдаги йиғилишда маълум қилди. Бу ҳақда подробно.уз ёзмоқда.

Президент “Ҳозирги вақтда вилоятлар ўртасида йўл-патруль постларининг эскича жойлашуви ҳаракатланиш эркинлигини чеклаб, савдо-иқтисодий муносабатлар, ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзингиз ўйланг, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида 60 дан зиёд бундай пост мавжуд. Энди тасаввур қилинг, оддий одам Хоразмдан Тошкентга машинасида бормоқчи бўлса, йўлда 17 та постдан ўтади. Фарғона водийсидан келаётган киши эса 8 та ана шундай постга дуч келади”, деб айтди.

“Хоразмдан келаётган одам қанча постдан ўтади. Тўхтатади, кеча ичган боши оғрияпти, пул олиши керак, унга беради, кейин Самарқанд, Жиззах...”, дея санаб ўтди Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Симпозиумлар саройида ўтказилган мажлисда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"