Водий газ қуйиш шохобчаларидаги узундан-узоқ навбатлар (фото)

Водий газ қуйиш шохобчаларидаги узундан-узоқ навбатлар (фото)

Сўнгги кунларда Фарғона водийсидаги сиқилган газ тўлдириш шохобчаларида юзлаб автомобиллар тўпланиб қолган навбатлар кузатилмоқда. Аҳолиси зич яшайдиган водийдаги транспортларнинг аксарияти метан газга юради.

 “Қўқон шаҳридаги газ заправкаларидан камида 3 соатда қайтасиз”, дейди узоқ муддатли “сафар”дан қайтган ҳайдовчилардан бири. Унинг айтишича, баъзида газ тўлдириш шохобчасида беш соатгача кутиб қолишмоқда. Бунинг устига газнинг босими паст. Айрим шохобчаларнинг назоратчилари асосий навбат қаторидан ташқари “премиум-навбат” ҳам ташкил этишган. Узоқ кутишни истамаган ҳайдовчи қўшимча 5-10 минг тўлайди ва икки баробар тезроқ вақт ичида газ тўлдириб олади.

Нега ҳайдовчилар сиқилган газга бунчалик ишқибоз? Чунки метан ёқиб босиб ўтган йўл бензиндан 2-2,5 баробар арзонга тушади.

Қуйидаги фотосуратлар 2018 йилнинг 1 феврал куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Бағдод ва Риштон туманларида олинган.

Бу ерда беш юздан зиёд автомобиль кутмоқда.

Кун совуқ. Навбат эса камида 3 соатда келади.

Бу ерда машина нисбатан кам. Эҳтимол чеккада жойлашгани учундир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"