Volkswagen 40 русумини қисқартиради

Volkswagen 40 русумини қисқартиради

17 июн куни немис корхонаси 30 турдаги янги русум ишлаб чиқариши тўғрисида хабар берган эдик. Афтидан, авторусумлар сони кўплиги “Фолксваген” режасига мувофиқ эмас. Чунки концерн янги стратегияга кўра русумлар сафини қисқартиришини эълон қилди.

“Дизелгейт” машмашасидан сўнг Volkswagen Group электрли ва ҳайдовчисиз автомобиллар ишлаб чиқаришга ўтиши ҳақида қарор қабул қилди. Шу мақсад йўлида 40 турдаги авторусум ишлаб чиқарилиши тўхтатилади. Бу ҳақда компания етакчиси Маттиас Мюллер айтди.

Ҳозирда Volkswagen Group шўъба корхоналари қаторига Audi, Porsche, Seat ва Skoda маркалари киради. Уларнинг барчаси биргаликда 340 турдаги русумни ишлаб чиқаради. Энди улар 40 русумни сафдан чиқаришади. Бироқ қайси авторусумлардан воз кечилиши айтилмади.

“Фолксваген”нинг янги “2025 стратегия”сига биноан тўққиз йил ўтиб электромобилларнинг умумий савдодаги ҳиссаси 20-25 фоизни ташкил этиши керак.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"