Volkswagen баҳайбат кроссоверни кўрсатди

Volkswagen баҳайбат кроссоверни кўрсатди

T-Prime Concept GTE русуми, ҳозирча, шоу-машина мақомида. Аммо эртами кечми ялпи ишлаб чиқарилади.

Ҳаммасидан ҳам автомобилнинг йирик жуссаси таажжублантиради, узунлиги 5069 мм. Phaetonдан узунроқ, Touaregдан эса чорак метрга узун. Аввалги хабарларимизда айтиб ўтганимиздай бу узун кроссовер ҳам Хитой учун мўлжалланган.

Ҳозирча, унда тўрт ўриндиқ бор, аммо ялпи ишлаб чиқарилганида ўриндиқлари еттитага етади.

Интерьер панеллари жуда силлиқ ишланган, механик тугмалар йўқ ҳисоби. Машина сенсорлар, товуш ва қўл ишораси билан бошқарилади. Маълумотлар ноутбук экранича келадиган каттакон эгик дисплейда намоён бўлади.

2 литрли TSI турбомотори ва электромотори бор. 381 от кучига эга. Электр қуввати билан 50 км йўл боса олади. Олти сонияда юз тезликка чиқади, энг юқори тезлиги 224 км/соат. Ёнилғи сарфи юз кмга 2,7 литрлиги айтилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"