Volkswagen боғдор-деҳқонлар учун махсус автомобиллар ишлаб чиқарди

Volkswagen боғдор-деҳқонлар учун махсус автомобиллар ишлаб чиқарди

IPM ўсимлик ўстириш технологияси кўргазмасида Volkswagen компанияси Transporter, Crafter ва Amarok махсус автомобилларини намойиш этади. Бу машиналар боғдорлар, ландшафт дизайнерлари ва шаҳар ташқарисида хўжалиги бор оддий инсонларга мўлжалланган. Қуйида келтирилган машиналар ўзбекларнинг ер хўжалигида ҳам асқотади.

Олтинчи авлод Transporter русуми уч ўқли бўлиб, пневматик осмага (подвеска) эга. Унинг кузовидаги орқа тўсиғи йиғилади ва ёзилади. Бу вазни 2500 кггача бўлган ўзиюрар техникани юклаб олишни енгиллаштиради. Уй ҳайвонларини кузовга чиқариш ҳам қулай.Transporter

Crafter русуми самосвалга айланган, кузови 8 кубометр юкни олади.Crafter

Amarok автомобилига махсус дўга ўрнатилган бўлиб, у дарахт кўчатлари, қурилиш материаллари ва нарвонлар ташишга мўлжалланган. Юк ташиш платформасига тирналмайдиган, осон ювиладиган материал қопланган. Шасси ва юк платформаси 650 ммга узайтирилганлиги туфайли, кузовнинг ичи 2205 ммгача етади. Катта ўлчамли юкларни ташиш имкони янада ортди.Amaro

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"