Volkswagen “дизель можароси”нинг ечимини топди

Volkswagen “дизель можароси”нинг ечимини топди

Немис компанияси экологик талабга жавоб бермаган носоз моторларни қандай йўл билан тўғрилашини ошкор қилди.

Volkswagen инженерлари мотор муаммосини бир соатда ҳал қилиш мумкинлигига ишонтирмоқда. Тўғрироғи, гап моторнинг алоҳида модели ҳақида кетяпти.

EA 189 сериясидаги 1.6 ва 2.0 TDI двигателларини ортиқча даҳмазасиз тузатиш мумкин. Биринчисининг ҳаво киритиш тизими устида бироз ишлаш керак: ҳаво фильтридан сўнг махсус тўр ўрнатилади ва ичкарига ҳаво оқими уюрмаланмасдан кириб боради. Натижада ҳавони ялпи сарфлаш датчигининг ишлаш аниқлиги ортади. Шунингдек, двигатель микродастури (прошивка) ҳам янгиланади. Бу юмушлар бир соат вақтни олади.

2 литрли моторнинг иши бундан-да осон: ярим соатда “чип-тюнинг” ўтказилса етарли, дейди немис автомобилсозлари.

Юқоридаги усуллар билан аксарият машиналар “даволанади”. Қолган носоз моторларнинг камчилигини тузатиш чоралари ҳам ишлаб чиқиляпти.

“Дизельгейт можароси” ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"