Volkswagen «дизель можароси» туфайли 652 дилерга 1,2 миллиард доллар тўлаб беради

Volkswagen «дизель можароси» туфайли 652 дилерга 1,2 миллиард доллар тўлаб беради

АҚШ округ судьяси Чарльз Брейер Volkswagen автоконцерни томонидан дилерларга 1,2 миллиард доллар маблағ тўлаб бериши ҳақидаги келишувни тасдиқлади. Бу пуллар “дизель можароси” билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплашга йўналтирилади, деб ёзади Kun.uz.

652 дилернинг ҳар бири 18 ой давомида 1,85 миллион доллар олади.

АҚШда Volkswagen компаниясини дизелли автомобилларни атфосферага чиқарилувчи зарарли моддалар миқдорини атайин пасайтириб кўрсатувчи дастурий таъминот билан жиҳозлаганликда айблашмоқда. Америка ҳукумати концернга мамлакатда 2009-2015 йилларда сотилган 482 минг Volkswagen ва Audi енгил машиналарини қайтариб олиш мажбуриятини юклади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.