Volkswagen Gett такси-сервисига 300 млн доллар инвестиция киритади

Volkswagen Gett такси-сервисига 300 млн доллар инвестиция киритади

Volkswagen компанияси Gett (собиқ GetTaxi) такси-сервисини ривожлантириш учун 300 миллион доллар сармоя киритди. Мазкур келишув компаниянинг 2025 йилга қадар мўлжалланган ва янги бизнес-моделлар ҳисобига савдолар ҳажмини оширишга қаратилган ривожланиш стратегияси доирасидаги дастлабки қадамлардан бири бўлди.

Келишув тафсилотлари ҳозирча сир сақланмоқда ва келаси ҳафта ошкор этилиши мумкин. Бундан ташқари, июнь ойида VW’нинг махсус ишчи гуруҳи июнь ойида компанияни ривожлантириш бўйича батафсил режани тақдим этади, унда Gett билан ҳамкорликка катта эътибор қаратилгани айтилмоқда.

25 май куни “Тойота” Uber билан ҳамкорлик қилишни бошлаганини эълон қилган эди. Япония компанияси такси-сервисга инвестиция киритади ҳамда унинг ҳайдовчилари учун фойдали лизинг шартларини таклиф қилади. Келишув суммаси ошкор этилмаяпти.

2016 йилнинг биринчи чорагида Volkswagen янги машиналарни сотиш бўйича жаҳон рейтингида “Тойота”ни ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Январь-март ойларида VW 2,5 миллионта машина сотган бўлса (ўтган йилга нисбатан 0,8 фоизга кўп), Toyota 2,46 миллионта автомобилни пуллади (ўтган йилга нисбатан 2,3 фоизга кам).

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#такси

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.