Volkswagen Golf кросоверга айланмоқчи

Volkswagen Golf кросоверга айланмоқчи

2017 йилда Volkswagen компанияси янги кроссоверни савдога чиқаришни кўзлаяпти. У Golf русуми асосида яратилади.

Кроссовер автокорхонанинг русумлари сафида янги авлод Volkswagen Tiguan ва Volkswagen Polo асосидаги ихчам кроссовер (2018 йилда чиқарилади) орасидан жой олади.

Автокорхона ичкарисидаги манбалар етказишига кўра, янги кроссовер узунлиги 4,35 м, қиёфаси Volkswagen Golf русумига монанд тарзда ишланади. Техник кўрсаткичлари жиҳатдан SEAT Ateca ва Skoda Yeti машиналарига ўхшайди. Автомобилни 115-190 от кучига эга моторлар ҳаракатга келтиради, версиялар орасида энг кучли мотор 300 от кучига эга R версиясидир. Қолаверса, гибрид версияси ҳам режага киритилган.

Ундан ташқари “Гольф” базасида Coupe версияси ҳам ишлаб чиқарилади. Стандарт версиядан Coupe орқаси бироз фарқ қилади. Версиясидан қатъи назар SUV автомобиллари кўплаб қулайликлар ва электрон ёрдамчи тизимлар билан жиҳозланади.

Volkswagen Golf бир неча йиллардан бери Европанинг энг бозори чаққон автомобили номини олиб келмоқда.

Volkswagen Golf базасидаги кроссовер ҳали яратилмасданоқ нархлари ошкор бўлди: 20 мингдан 45 минг еврогача.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"