Volkswagen Golf етти йилдан бери Европанинг энг харидоргир автомобили

Volkswagen Golf етти йилдан бери Европанинг энг харидоргир автомобили

2015 йилдаги автомобиль савдоси натижаларига кўра Европада энг бозори чаққон Volkswagen Golf русуми деб тан олинди. Етти йилдан бери кетма-кет ушбу русум етакчиликни бергани йўқ. Volkswagen Golf яхши сотилиши бўйича Германияда биринчи ўринда, Испанияда учинчи, Буюк Британияда тўртинчи, Италияда тўққизинчи ва Францияда ўн биринчи ўринда туради.

JATO Dynamics тадқиқот маркази аниқлашича, ўтган йилда Европа автобозорида 383 минг (+1 фоизлик ўсиш) Volkswagen Golf сотилган. Иккинчи ўринда 258 минг дона сотилганлиги билан Ford Fiesta автомобили турибди (+2 фоиз). 2015 йилда 229 мингта Volkswagen Polo харидорини топган бўлиб, учинчи ўринда (+8 фоиз).

Ford Fiesta

Ford Fiesta

Volkswagen Polo

Volkswagen Polo

Тўртинчида французларнинг Renault Clio русуми. 224 минг (-3 фоизлик пастлаш). Бешликни 214 минг автомобиль сотилганлиги (+6 фоиз) билан Opel/Vauxhall Corsa русуми якунлайди.

Шунингдек, кейинги ўринлардан Peugeot 208 (181 минг, +7%), Ford Focus (176 минг, +3%), Nissan Qashqai (167 минг, +13%), Fiat Panda (158 минг, +16%) ва Renault Captur (153минг, +20%) автомобиллари жой олган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"