Volvo ихчам кроссоверини синашга киришди

Volvo ихчам кроссоверини синашга киришди

Швед машинасозлик компанияси Volvo XC40 русумини синаш ишларини бошлаб юборди. Янги кроссовер XC90, S90 ва V90 сингари таниқли русумлар билан бир қаторда туради. Синаш ишлари АҚШда ўтказилмоқда.

Янги кроссовер ҳали оммага тақдим этилганича йўқ. Гап-сўзларга кўра тақдимотни 2018 йилгача кутишга тўғри келади. Унгача Волво оммага V40 ва S40ни кўрсатиб туради. Улар замонавий технология ютуқларини ўзида жамлаганлиги билан харидор эътиборини жалб қилишига волвочилар ишонади.

Volvo XC40 кроссовери СМА янги шассисида қурилган, аммо айрим қисмлари SPA платформасидан ўзлаштирилган. Уч ва тўрт цилиндрли двигателлар ўрнатилади, келажакда гибрид версияси ҳам дунё юзини кўриши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"