“Волво” V90нинг йўлтанламас версиясини кўрсатди

“Волво” V90нинг йўлтанламас версиясини кўрсатди

V90 Cross Country номли баланд бўйли универсал келгуси йилдан бошлаб Европада сотилади.

V90га диод чироқлар ўрнатилган, ғилдирак аркалари катта-катта. Тубининг ердан баландлиги 65 ммга оширилган. Салон дизайни V90 услубида ишланган. Хавфсизлик тизими мукаммал даражададир, жумладан, пиёда ва жониворларни сезиш, аварияли тормозланиш, ҳаракатланишнинг бир қаторини тутиб юриш тизимлари мавжуд.

Авторусум икки дизел ва икки бензинли версияда ишлаб чиқарилади. Дизелли версиялари 190 ва 235 от кучига эга бўлса, бензинлиларида бу кўрсаткич 254 ва 320 от кучига тенгдир. Машина саккиз поғонали автоматик узатмалар қутиси билан ишлайди. Универсал фақат тўла узатма билан ишлаб чиқарилади.

V90 универсалини Volvo шу йилнинг мартида Женева автосалонида намойиш қилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"