Volvo “вақт машинаси” яратмоқчи

Volvo “вақт машинаси” яратмоқчи

Volvo компанияси янги “вақт машинаси” концептини олдиндан эълон қилди. Мўъжизакор автомобилни 2015 йилнинг 18 ноябрида оммага тақдим этади.

Гап машҳур фильмдаги Шурикнинг замонлар аро сайр қиладиган ғаройиб машинаси ҳақида бормаяпти. Компания “янги автомобиль машина бошқариш учун кетган вақтини ҳайдовчига қайтариб беришини” таъкидлайди. Мазмунидан гап автопилот функцияси ҳақида боряпти.

Янги авто SPA платформасида ясалади. Бу архитектура янги XC90дан фойдаланади.

Машинанинг дастурий таъминоти Калифорниядаги техник марказда ишлаб чиқилди. Батафсил техник маълумотлар, ҳозирча, сир сақланяпти.

Шу йилнинг февралида Volvo компанияси Drive Me де номланган янги автоном тизим устида ишлаётганини билдирган эди. Технологияни 2017 йилда Гетеборгда синаб кўришади. Матбуот учрашувида Drive Me технологияси фақатгина текис йўлда эмас, тирбанд жойларда ҳам бошқариши айтиб ўтилган.

Йўлдаги объектларни “таниш” ва фарқлаш учун Drive Meнинг лазер сканери бор. Йўл белгиларини “кўриш” учун эса олд ойнага махсус радар ва уч фокусли камера ўрнатилган. Орқа бампер ва радиатор панжарасига ҳам бир нечта камера ўрнатилади. Машинани автотураргоҳга жойлаштириш учун 12та ультратовушли датчик масъулдир. Шунингдек, автомобилнинг атрофига ўрнатилган радарлар йўлдаги вазиятни чамалаб кетади. Тизимда юқори сифатли 3Д харита бўлади. Компания автомобилнинг айрим функциялари иккитага кўпайтирилганини билдирди, масалан, ҳайдовчи мустақил тормоз беролмаса, қўшимча тормоз тизими ишга тушади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"