Хавфли “хавфсизлик ёстиқчалари” аниқланди

Хавфли “хавфсизлик ёстиқчалари” аниқланди

Автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи Continental AG корхонаси Honda, Fiat, Chrysler ва бошқа маркадаги автомобилларга ўрнатилган ёстиқчаларнинг носозлигидан хабар берди. Компания 2006 йилдан 2010 йилгача ишлаб чиқарилган 5 млн автомобилни ортига қайтаришга ундамоқда.

Continental айтишича, хавфсизлик ёстиқчасининг бошқарув блокидаги камчилик ЙТҲ вақтида панд беради. Носозлиги эҳтимоли катта бўлган жиҳоз айнан қайси русумларга ўрнатилгани аниқлаштирилмади.

Эслатиб ўтамиз: Takata компаниясига тегишли хавфсизлик ёстиқчасидаги камчилик сабабли Honda АҚШдан юз минглаб автомобилларини қайтариб оляпти.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"