Хелсинкида шахсий автомобилни тақиқлашмоқчи

Хелсинкида шахсий автомобилни тақиқлашмоқчи

2025 йилга бориб Финляндиянинг пойтахтида шахсий автомобиль қолмаслиги мумкин, деб ёзмоқда Autoblog. Фин ҳукумати бундай кутилмаган режани амалга ошириш учун шахсий ва жамоат транспорти деган тушунчалар орасидаги чегарани батамом йўққа чиқарувчи ўта қулай тизимни фуқароларга таклиф қилади.

Хельсинки ҳокимиятининг транспорт бўйича мутахассиси Соня Хейккиля режани оддий тушунтиради: оддий смартфон воситасида шаҳарликлар транспорт хизматидан осонгина фойдаланиши йўлга қўйилади. Каршерингга машина буюртма бериш, такси чақириш ёки махсус автобус хизматидан фойдаланиш хамирдан қил суғургандек амалга оширилади ҳамда бунинг эвазига хелсинкиликлар шахсий автомобилидан воз кечиши талаб этилади.

Янги тартиб жорий этилишига тўқиз йил бўлса-да, фин ҳукумати дастлабки қадамларни ташлади. Масалан, Kutsupuls хизматига қарашли микроавтобус йўловчи истаган жойда тўхтайди. Микроавтобус йўлга чиқишидан олдин тизимнинг ўзи мақбул йўлни танлайди.

Хелсинки ҳокимияти янги ташаббус давлат иқтисодини самарали ривожлантиришига ишонади. Сўнгги таҳлиллар кўрсатишича, пойтахтликлар бир йил ичида йўлдаги тиқинда ўтказган вақти саккиз кунга тенгдир.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"