Хиросимада янги Mazda CX-9 русумини ишлаб чиқариш бошланди

Хиросимада янги Mazda CX-9 русумини ишлаб чиқариш бошланди

Mazdaнинг Хиросимадаги автомобиль ишлаб чиқариш заводида CX-9 кроссоверини ясаш бошланди. CX-9 бир йилда 50 мингта ишлаб чиқарилади. Уларнинг асосий қисми АҚШга экспорт қилиш учун мўлжалланган.

CX-9 баҳордан Америкада сотила бошлайди. Янги кроссовернинг расмий тақдимоти ўтган йили Лос-Анжелесдаги кўргазмада бўлиб ўтган.

Мазда компанияси 1920 йилда ташкил этилган. Штаб-квартираси Хиросима шаҳрида жойлашган. 2та асосий заводи Япония ҳудудида, қолган 18таси мамлакат ташқарисида жойлашган. Компания асосчиси Дзюдзиро Мацуда фамилияси зардуштийлик илоҳи Ахура Мазда номига уйқашлигидан “Мазда” номини олган

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"