Хитой янгича турдаги ёнилғига ҳаракатланадиган автомобилларни тўрт баробар кўпайтирмоқчи

Хитой янгича турдаги ёнилғига ҳаракатланадиган автомобилларни тўрт баробар кўпайтирмоқчи

Хитой 2020 йилгача янги энергия манбасидаги автомобилларни (new energy vehicles, NEV) тўрт баробаргача, аниқроғи 2 млн донагача оширмоқчи. Бу ҳақда Синхуа ахборот агентлиги ёзди.

2016 йилда Хитойда янги энергия манбасидаги 517 минг автомобиль ишлаб чиқарилди. Улар 2025 йилга бориб умумий савдодаги автомобилларнинг 20 фоизини ташкил қилади.

Хўш, янги энергия манбасидаги автомобиль ўзи қанақа бўлади? Маълум бўлишича, асосан, электромобиллар ва гибридлар, шунингдек, водородга ҳаракатланадиган машиналар улар қаторига киради.

Декабрда Хитойнинг бешта компаниясига мамлакатда янги энергия манбасидаги автомобиллар ишлаб чиқариш учун 432 млн доллар миқдорида сармоя киритилиши режаси хабар қилинган. Аввалроқ, Хитой ҳукумати 2020 йилда мамлакатнинг энг йирик тадқиқотлар ва ишланмалар марказини очиш режасини билдирганди.

2015 йилнинг октябрида ХХР давлат кенгаши 2020 йилга бориб мамлакатда 5 млнгача электромобилга хизмат кўрсата оладиган махсус автомобилларни қувватлаш станциялари тармоғи қурилишини хабар қилган. Давлат кенгаши дастурига мувофиқ ҳар 2000 электромобилга камида битта қувватлаш станцияси тўғри келиши лозим.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"