Хитойда йўлдаги тиқилинчдан чўчимайдиган автобус синалмоқда

Хитойда йўлдаги тиқилинчдан чўчимайдиган автобус синалмоқда

Шу йилнинг май ойида хитойликлар йўлдаги тиқилинчни писанд қилмайдиган автобус яратаётгани тўғрисида carzone.uz хабар берган эди.

High-Tech Expo кўргазмасида намойиш этилган лойиҳа орадан уч ой ўтмасданоқ амалга оширилди. Синхуа агентлиги Transit Elevated Bus (TEB) номли мазкур автобус Циньхуандао шаҳри кўчасида синаб кўрилаётганлигини хабар берди.

TEB автобус, трамвай ва портал кран хусусиятларини ўзида жамлаган. Ўлчамлари 32х8х4,6 метр. Иккита ён таянчи йўналтирувчи махсус релсда юради. TEBнинг ости кенглигидан машиналар бемалол ўта олади. У йўлда тиқилинч юзага келтирмайди.

Муаллифлар айтишича, TEB ўз функцияларига кўра автобус ёки трамвайдан кўра метрога яқинроқ. Аммо метродан камхаражат. Масалан, бир линиясини ишга туширишга бир йилдан кам вақт сарфланади.

Синалаётган TEB портал автобуси 300 йўловчини сиғдиради. Аммо инженерлар келгусида 1200 йўловчини оладиган варианти ҳам ишлаб чиқарилишини айтмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"