Хитойлар Toyota Highlander рақобатчисини тайёрлади

Хитойлар Toyota Highlander рақобатчисини тайёрлади

Келаси ойда Пекин автосалонида Lifan X80 кроссовери тақдимоти ўтказилади. Автомобиль каттагина: узунлиги — 4870 мм, кенглиги — 1932 мм, баландлиги — 1746 мм, ғилдираклар базаси — 2850 мм. Аниқроғини айтсак, габаритига кўра Toyota Highlander ва Infiniti QX70 русумлари билан бўйлашади.

Хитой кроссоверининг икки турдаги двигатели бор: Mitsubishi 4G64нинг 2,4 литрли 165 от кучига эга лицензияли мотори ва икки литрли 210 от кучига эга турбомотор. Олти поғонали узатмалар қутиси билан ишлайди. Кейинроқ 1,8 литрли турбомоторли версияси чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Техник кўрсаткичлари батафсил маълум қилинмади. Аммо иситиладиган ўриндиқларига чарм сирилиши, мультимедиа тизими, марказий қулфи масофадан бошқарилиши, кўп функцияли руль ўрнатилиши ошкор этилган.

Хитойда унинг нархи 100 минг юан ёки 15400 доллардан бошланади. Энг сара модификацияси 130 минг юан ёки 20050 доллар туради. Шу йилнинг иккинчи чорагидан савдога чиқарилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"